Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг VI Конференцияси бўлиб ўтди
Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг ВИ Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда ҳукумат вакиллари, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳудудлардан сайланган делегатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирнинг кун тартибидан Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг сўнги беш йилликда эришган натижалари ва истиқболдаги режалари каби масалалар ўрин олди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов сўзга чиқиб, уюшма томонидан эришилган ютуқлар ва олдинда турган ҳали бир қанча вазифалар борлигини таъкидлаб, уюшманинг кейинги ишларига муваффақият тилади.
Шунингдек, конференцияда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини сақлаш ҳамда ривожлантиришга қаратилган Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг устувор вазифалари белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
16.11.2023
16:08