Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкентда Хитой Халқ Республикаси Шандун вилояти Жининг шари ишбилармон доиралари ва Ўзбекистон тадбиркорлари иштирокида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ва Б2Б музокаралари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ва экспорт-импорт етказиб беришни кўпайтириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.
Ушбу форумда 15 нафар Хитой ва 80 дан ортиқ Ўзбекистон компания вакиллари, хусусан, енгил саноат, машинасозлик ва қурилиш саноати соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялар иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари в.б. Умид Сафаров кириш сўзи билан иштирок этди ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси, Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати, Иқтисодиёт Ассамблеяси томондан ўзбекистон инвестиция салоҳиятини оширишга қаратилган тақдимотлар қилинди.
ССП матбуот хизмати
22.11.2023
09:34