Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегацияси Татаристонда
Шу кунларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ураков бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасида бўлиб турибди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон Президентининг жорий йил октябрь ойида Қозонга ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, тадбиркорликни ривожлантириш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Делегация таркибига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари раҳбарлари кириб, ташриф доирасида Татаристон Савдо-саноат палатаси фаолияти билан танишиш, мамлакатнинг ўз соҳаси бўйича етакчи корхоналарига ташриф буюриш, шунингдек, “Татаристон бизнес ҳамкорлари” форумида иштирок этиш режалаштирилган.
Ташрифдан асосий мақсад Татаристон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасида тажриба алмашишдан иборат.
ССП матбуот хизмати
29.11.2023
09:23