Ҳиндистон вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг элчи маслаҳатчиси Ариф Саид ва Ҳиндистоннинг Телангана шаҳри ҳокимияти бўлими бошлиғи Алагу Варшини билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тўқимачилик ва фармасевтика соҳасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор масалалар муҳокама қилинди ва келгусида икки давлат ўртасида ушбу икки соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.
Шунингдек, учрашув доирасида Ҳиндистон вакиллари томонидан ҳунармандчилик соҳаси бўйича Фарғона вилояти билан ҳамкорлик режалаштирилиётгани қайд этилди ва бу борада Палатанинг ҳудудий бошқармаси уларга кўмак беришига келишиб олинди.
ССП матбуот хизмати
29.11.2023
14:19