Германия Федератив Республикасида Ўзбекистон-Тюрингия форуми
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегацияси Германия Федератив Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.
Бугун, 30 ноябрь куни Германия Федератив Республикасининг Жанубий Тюрингия Савдо-саноат палатаси резиденти Т.Ҳеррманн, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Ахатов иштирокида Ўзбекистон-Тюрингия форуми бўлиб ўтди.
Айни пайтда юртимизда касбий таълим сифатини ошириш мақсадида Тюрингия федерал ери билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса Германиянинг илғор тажрибасини юртимизда жорий этишга хизмат қилади.
Форум доирасида Д.Вахабов немис тадбиркорларини Савдо-саноат палатаси фаолияти, мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ва инвестициявий муҳити билан яқиндан таништирди.
Шу билан бирга, немис тадбиркорлари потенсиал ҳамкорларни излаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Таъкидлаш жоизки, Тюрингия иқтисодиётида машинасозлик, электротехника саноати ҳамда туризм соҳаси юқори даражада ривожланган бўлиб, ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
ССП матбуот хизмати
30.11.2023
17:49