Жаҳон банки вакиллари билан учрашув
Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Жаҳон банкининг вакиллари Ерали Бексултан, Евгений Евдокимов, Александр Цой ва Фаррух Аминов билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув Жаҳон Банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (МУНИС) лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувдан мақсад Жаҳон банки томонидан стартап ва тижоратлаштириш лойиҳаларига ажратиладиган грант маблағларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда амалга ошириш.
Суҳбат давомида Жаҳон банки вакиллари томонидан МУНИС лойиҳасининг мазмун-моҳияти таништирилиб, ҳамкорликдаги муҳим масалаларга эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари в.б. Умидбек Сафаров ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтаркан, ушбу ҳамкорлик масалаларини алоҳида назоратга олишини билдирди.
ССП матбуот хизмати
05.12.2023
17:47