Россиянинг Чакана савдо бозори экспертлари уюшмаси ва Кичик форматли савдо уюшмаси билан учрашув
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг Чакана савдо бозори экспертлари уюшмаси бошқаруви раиси Андрей Карпов ҳамда "ОПОРА РОССИИ" витсе-президенти ва Кичик форматли савдо уюшмаси президенти Владлен Максимов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Россия томон "Неделя Российского ритейла" аналогини ўзбек ишлаб чиқарувчи ва экпорт қилувчи корхоналар иштирокида Ўзбекистонда "Cентрал Asia Retail Week" тадбири доирасида ўтказиш таклифини берди. Бу таклифнинг негизида, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ва тўғридан-тўғри Россия экспортчилари билан алоқа ўрнатиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов томонидан бу таклиф қўллаб-қувватланиб, ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлиги ва бу борада ҳар икки томон учун ҳам янги имкониятлар яратилиши билдирилди.
Учрашув якунида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ишбилармон доиралар билан фикр алмашиш мақсадида 2024 йилнинг 2-чорагида Ўзбекистоннинг 20 дан ортиқ йирик экспорт қилувчи корхоналаридан иборат делегациясини Россия Федерациясига ташрифини амалга ошириш режалаштирилди.
ССП матбуот хизмати
15.12.2023
09:58