Даврон Вахабов JETRO Tashkent ваколатхонаси вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов JETRO Tashkent ваколатхонасининг бош директори Жун Такахаши ва бизнесни ривожлантириш бўйича ҳудудий координатори Дилфуза Арифхўжаэва билан учрашди.
JETRO (The Japan External Trade Organization) — Япониянинг давлат ташкилоти бўлиб, унинг асосий вазифаси савдо ва инвестиция фаолиятини ривожлантиришдир. Ушбу ташкилот Япония ҳукумати томонидан 1958 йилда ташкил этилган.
Учрашувда ўрта ва кичик бизнесни такомиллаштириш мақсадида саноат ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Япониянинг JETRO ташкилоти бош директори Жун Такахаши 2024 йилнинг январь ойида Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири бошчилигидаги делегация ташрифи амалга оширилиши кутилаётгани ва ташриф доирасида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилаётгани тўғрисида маълум қилди.
ССП матбуот хизмати
15.12.2023
10:07