Ўзбекистонда 20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис дастури амалга оширилмоқда
Унга 2023−2024 йилларда жами $1 млрд ажратилиб, тадбиркорларга лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади.
Бу маблағлар ҳисобидан камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади.
Шунингдек, тадбиркорнинг “амалий мономарказ” ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Дастур иштирокчиларига алоҳида имтиёзлар
Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади.
Хусусан:
– камида 20 фоиз "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқарони бир йил давомида иш билан таъминласа, моль-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;
– камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;
– 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.
Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади.
Хусусан:
– улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;
– уларга ҚҚС, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;
– ҚҚС бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;
– барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;
– божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Сиз ҳам ҲАМКОР ТАДБИРКОР — my.chamber.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, дастур иштирокчисига айланинг!
15.12.2023
10:25