Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мюнг Сеоп билан учрашув
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Даврон Вахабов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мюнг Сеоп билан учрашув ўтказди.
Ҳозирги кунда Савдо-саноат палатаси ва KOICA ўртасида бюджети 5,5 миллион доллар бўлган "Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни яратиш ва тадбиркорликнинг ўсишини рағбатлантириш" лойиҳа муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.
Лойиҳа Кореянинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда иш бошлаган тадбиркорларга бизнес ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Бугунги учрашувда томонлар ТТEСИнинг рақамлаштириш жараёнини бошлаш ҳамда унинг келажакдаги истиқболлари хусусида суҳбат қуришди.
Музокаралар натижасида институт талабалари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Даврон Вахабов ташаббуси билан Кореянинг тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларидаги энг илғор ва рейтинги баланд олий ўқув юртлари билан ТТЙСИ ўртасида “2+2” ўқув дастурини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Яъни талабалар 1-, 2-курсларни оъз юртида оъқиса, 3-, 4-курслардаги таълим хорижда олиб борилади.
ССП матбуот хизмати
15.12.2023
17:40