Савдо-саноат палатаси янги қарор лойиҳасини эълон қилди
Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган хусусий таълим ва консалтинг хизматларини кичик грант ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Грант миқдори 100 миллион сўмгача бўлади. Маблағларни ажратиш билан Савдо-саноат палатаси қошидаги махсус тузилма шуғулланади.
Ҳужжат муҳокамаси ҚҲТБТ порталида - https://regulation.gov.uz/oz/d/90789 30 декабрга қадар давом этади.
ССП матбуот хизмати
20.12.2023
12:05