Бошқирдистон Республикаси делегация вакиллари билан учрашув
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари в.б Умидбек Сафаров ҳамда Бошқирдистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар ва конгресс фаолияти вазирининг биринчи ўринбосари Лена Изотова бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан мақсад Бошқирдистон ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни тизимли равишда кучайтириш.
Учрашув давомида икки давлат вакиллари ташкилот фаолиятини таништириш билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, суюлтирилган газни сақлаш учун контейнерларни етказиб бериш ва икки давлат ўртасидаги экспорт-импорт ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот якунига кўра, келгусида бўлиб ўтиши режалаштирилган бизнес-миссия тадбирларида икки томон тадбиркорларнинг иштирок этишига кўмаклашишга келишиб олинди.
ССП матбуот хизмати
21.12.2023
10:28