Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегатсия Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегатсия Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлди.
Ташриф доирасида Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши ва икки бизнес вакиллари иштирокида Ишбилармонлар кенгаши, Энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ал Сауд, инвеститсия вазири Ҳолид Ал-Фалих ҳамда йирик компаниялар раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.
Муҳокамалар чоғида “яшил энергетика”ни ривожлантириш, ўзаро савдо айланмасини ошириш мақсадида электрон тижоратни йўлга қўйиш, шунингдек, транспорт, авиа қатновлар, соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар ва инвеститсиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида 21 декабрь куни Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирокида Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
ССП матбуот хизмати
25.12.2023
12:48