• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Палата аъзолари манфаатида судларга 74 трлн. сўмдан ортиқ 571 595 та даъво аризалари киритилди

    Савдо-саноат палатаси томонидан 2023 йил давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар:

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2023 йил давомида Палата фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан Палата тўғрисидаги қонун, Президент Фармон ва қарорлари, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўзига юклатилган вазифалар ва берилган ваколатлардан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб борди.

    Таъкидлаб ўтиш лозимки, 2023 йил Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида алоҳида эътироф этиладиган йил бўлди.

    Шу ўринда Савдо-саноат палатаси томонидан 2023 йил давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

    1. Ҳисобот даврида Палата аъзолари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари манфаатида судларга умумий қиймати 74 трлн. сўмдан ортиқ 571 595 та даъво аризалари киритилиб, 485 526 та даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилди.

    Шунингдек, 398та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари манфаатида Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шаҳслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га нисбатан аризалар киритилди, шулардан 234 та ариза судлар томонидан қаноатлантирилди.

    Бундан ташқари, 6 163 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг низолари Палата мутахассислари аралашуви билан судгача муҳокама (медиация) жараёнида ҳал этилди.

    2. Савдо-саноат палатаси томонидан 827 та норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва уларнинг 147 таси қонун, 198 таси Президент ҳужжатлари, 370 таси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва 112 таси идоравий тусдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардир.

    Мазкур лойиҳаларнинг 32 таси солиқ, 21 таси божхона, 33 таси қурилиш, 38 таси соғлиқни сақлаш, 71 таси инвестиция, 74 таси қишлоқ хўжалиги, 12 таси транспорт, 22 таси давлат активларини бошқариш фаолиятига оиддир.

    Палата томонидан 365 та лойиҳа бўйича 789 та таклифлар билдирилган.

    Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган амалдаги кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, кредитлаш масалалари, лицензия ва рухсат бериш тартиблари, текширишларни қисқартириш, суд ҳужжатлари ижроси ва солиқ маъмурчилиги соҳасидаги 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимча киритиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига тақдим этилди.

    Хусусан, суд ҳужжатлари ижроси соҳасида амалиётда аксарият тижорат банкларининг тадбиркорларга нисбатан киритган даъволари бўйича суднинг якуний қарори чиқарилгунга ва ушбу қарор ижроси МИБ томонидан таъминланмагунга қадар банклар кредит бўйича фоиз ва неустойка ҳисоблашни тўхтатмайди.

    Палата томонидан 1/01-18-8823-сонли хат билан мазкур масалага ижобий ечим қилиниши учун, тижорат банклари томонидан судларга даъво аризалар киритилиши ҳамда судларнинг даъво аризаларини қабул қилиши тўғрисидаги ажрими чиқиши билан кредит бўйича фоиз ва неустойка ҳисоблашнинг тўхтатиш тизимини жорий этиш бўйича таклифи Президент Администрациясига юборилди.

    Ушбу Палата томонидан берилган таклиф инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарорининг 10-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши белгиланди.

    Шунингдек, солиқ маъмурчилиги соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги 1-сон қарорига 2-иловаси билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ, камерал текширувида аниқланган камчиликлар юзасидан алоҳида баённомалар тасдиқланиб келинганлиги натижасида тадбиркорларга турли маъмурий тўсиқлар келтириб чиқарган.

    Палата томонидан 1/01-18-8823-сонли хат билан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини соддалаштириш учун, камерал солиқ текшируви ўтказилган давр қайта текширилмаслиги бўйича Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва  қўшимча киритиш бўйича таклиф Президент Администрациясига юборилди.

    Ушбу берилган таклиф инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарорининг 10-бандида камерал солиқ текширувини ўтказишида, солиқ органларининг солиқ тўловчининг ҳудудига кириш,  солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш,  солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш,  солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш бўйича ҳуқуқлари бекор қилинди.

    3. Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (231-сон, 07.06.2023 й.) қарорига асосан, Палата томонидан 220 та енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатини тасдиқловчи сертификатлар берилди.

    4. Ҳисобот даврида Палата қошида Бизнес-омбудсман ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакилларидан иборат Бизнеснинг коррупцияга қарши Хартияси бўйича “Махсус комиссия” нинг 7 марта йиғилиши ўтказилди.

    Ушбу йиғилишларда тадбиркорлардан Хартияга аъзо бўлиш учун келиб тушган билдиришномалар кўриб чиқилди ва 226 та тадбиркорлик субъекти Хартияга қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сонли қарори 8-бандига асосан ҳисобот даврида 18 та назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Палата вакиллари иштирок этди.

    Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг жами 502 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди. Шулардан 397 нафарига махсус гувоҳнома берилди, 105 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.

    ССП матбуот хизмати

    05.01.2024

    17:20

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06