Ўзбекистон-Қирғизистон савдо-саноатидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мебель маҳсулотларининг ”савдо уйи” ва “шоурум” ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ушбу мақсадда Савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан Қирғизистон Республикасига 20 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркорлар олиб борилди.
Сафар давомида Ўш шаҳрида жойлашган "Мегаполис" савдо марказида бўлиб, у ерда ўзбекистонлик тадбиркорлар учун ажратилган жойлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, Савдо маркази директори ва вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олинди. Ушбу йирик савдо марказида иш олиб боришни истовчи тадбиркорларга яратилган имконият ва имтиёзлар билан таништириб ўтилди.
ССП матбуот хизмати
10.01.2024
10:01