"Тадбиркор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Кармана туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида 10-11-синф ўқувчилари иштирокида "Тадбиркор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси Навоий вилояти филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда "EASY" ўқув марказ раҳбари Ғолибжон Бўриев иштирок этиб, ёшларга ўзларининг тажрибалари ва ҳозирги кунда тадбиркорлик борасида эришган ютуқлари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, бу каби учрашувлар кўпроқ ташкил этилишидан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.
ССП матбуот хизмати
17.01.2024
12:10