Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-7-сонли "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида" Қарори ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Иқтисодиёт ва молия Вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов раислигидаги учрашув давомида Республика ишчи гуруҳи ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси биринчи ўринбосари томонидан иқтисодий комплексга кирувчи ташкилот раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзоларига аҳолини бизнесга жалб қилиш йўналишлари бўйича вазифалар тушунтирилиб, аҳолини бизнесга жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш борасида 2024 йилдаги муҳим вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.
Учрашув сўнгида 19 январь куни туман (шаҳар)ларга бириктирилган Ишчи гуруҳлар томонидан топшириқ натижалари (жадваллар), ўрганишларда аниқланган муаммо ва таклифларни умумлаштириш, амалга оширилган ишлар бўйича ахборот тайёрлаш белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
17.01.2024
12:16