Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жорий йилнинг 6-8 март кунлари Хитой давлатининг Шанҳай шаҳрида "ЯрнЕхпо 2024" — Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтишини маълум қилади.
Кўргазмада Осиё ва Европа мамлакатларидан 30 000 дан зиёд иштирокчилар ва 600 та компаниялар иштироки кутилмоқда.
Иштирокчилар сўнгги табиий ва аралаш иплар тўплами, пахта, сунъий толалар, эластик, аралаш ипларни ўз ичига олган махсус маҳсулотларни намойиш этадилар.
Кўргазма чет эллик харидорлар учун ушбу соҳадаги етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ҳамда чет эллик етказиб берувчилар учун ҳудудларда мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва бозорда ўз иштирокини ошириш учун ажойиб имконият яратади.
Кўргазмада ўз маҳсулотлари билан иштирок этиш истагини билдирган тўқимачилик йўналишида фаолият юритадиган тадбиркорлардан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан боғланишларини сўраб қоламиз.
Мурожаат учун алоқа рақами:
+998 78 150-60-06
18.01.2024
16:12