Урумчида Ўзбекистон-Хитой биринчи ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи арафасида 22 январь куни Урумчи шаҳрида икки мамлакатнинг 1 200 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон- Хитой биринчи ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда.
Бизнес-форум доирасида “B2B” ва “G2B” форматларида учрашувлар бўлиб ўтиши, шунингдек, тадбир якунлари бўйича бир қатор йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида Савдо-саноат палатаси кўмагида Ўзбекистондаги корхоналар ва экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг "Made in Uzbekistan" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон саноат компанияларини ривожлантириш ва инвестицион ютуқларини Хитой бозорида намойиш этиш.
Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 2 мингдан ортиқ корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2023 йилда Хитой компаниялари иштирокида умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларлик 60 дан ортиқ лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди.
ССП матбуот хизмати
22.01.2024
11:22