Дилшод Расулов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари лавозимига тайинланди
Расулов Дилшод Озодович — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Д.Расулов 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1994 йилда Тошкент молия институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.
1997-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
Д. Расулов 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Савдо кўргазмалари ва ярмаркаларини ташкил этиш бўлими бошлиғи, Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бошлиғи, раис ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ССП матбуот хизмати
24.01.2024
12:42