Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди
Гулистон шаҳар ҳокимлиги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Қабул давомида турли тармоқларда фаолият юритаётган 26 нафар ишбилармонларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг салмоқли қисмини кадастр, кредит, муҳандислик тармоқлари, солиқ имтиёзлари ва субсидия ажратиш масалалари ташкил этди.
Мурожаатларнинг 7 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, 5 тасини ечими бўйича муддатлар белгиланди, 8 тасига масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 6 та мурожаат назоратга олинди.
ССП матбуот хизмати
01.02.2024
15:19