1.02.24

Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

1.02.24

Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

31.01.24

“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

31.01.24

Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

29.01.24

Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Бизнес бўйича саволлар ва жавоблар

САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

1

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи хусусий корхона масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, у янги лицензия олиши лозимми?

"Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонуннинг (2003 йил 11 декабрдаги 558-II-сон) 28-моддасига ва Фуқаролик кодексининг (ФК) 49-моддасига мувофиқ хусусий корхона унинг мулкдори қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятга айлантириш йўли билан қайта ташкил этилиши мумкин. Бунинг учун у қарор қабул қилиб, қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

1) кредиторларни қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилиш муддатини белгилаши, бошқа шаклга айлантириш таомилларини бажариш учун масъул шахсни тайинлаши (зарурат бўлса), қайта ташкил этишнинг бошқа шартларини белгилаши;

2) топшириш далолатномасини тасдиқлаши;

3) МЧЖ иштирокчилари (муассислари)нинг умумий йиғилишини ўтказиш санасини тайинлаши;

4) ташкил этилаётган МЧЖдаги унинг улуши бошқа шаклга айлантириш босқичида бошқа шахсларга реализация қилиниши кераклигини белгилаши;

5) мулкдорнинг фикрича барча таомилларни ўтказиш учун муҳим бўлган бошқа масалаларни акс эттириши.

ФКнинг 52-моддасига ҳамда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низом (Президентнинг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарорига илова) 11-бандининг "г" кичик бандига кўра айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида бу ҳақда ХКнинг барча маълум кредиторларини хабардор қилиш лозим. Буни исталган оммавий ахборот воситасида (республика даражасида бўлса мақбул бўларди) ХКни МЧЖга айлантириш тўғрисида эълон чоп этиш ва кредиторларга хабарнома юбориш йўли билан қилиш лозим. Сўнгра МЧЖ муассислари (ХК мулкдори - улар сирасида) умумий йиғилиш ўтказиб, қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган) V бўлимига кўра лицензиат ўзгартирилганида унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта ичида лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилиши шарт, бунда унинг қайта ташкил этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинади. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат илгари берилган лицензия асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади. Лицензия қайта расмийлаштирилганида қонун билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг ярмига тенг бўлган йиғим ундирилади.

2

Хусусий корхона мулкдори бошқа шаклга айлантириш пайтида ташкил этилаётган МЧЖдаги ўз улушини бошқа шахсларга (янги 2-3 иштирокчига) бериши ва муассислар таркибидан чиқиши мумкинми?

Агар тасисчи улуши 35%дан кўп бўлса, янги иштирокчилар МЧЖ устав фондидаги улушни харид қилишга рухсат олишлари керакми?

Амалдаги қонун ҳужжатларида айлантирилаётган ХК мулкдорининг МЧЖдаги ўз улушини (мазкур ҳолда - 100 фоиз) бошқа шахсларга (муассисларга) бериб, айни вақтда муассислар таркибидан (сирасидан) чиқишига бирор-бир чекловлар мавжуд эмас. Бунинг учун мулкдор МЧЖ муассисларининг умумий йиғилишини ўтказиш олдидан ёки уни ўтказиш пайтида бошқа муассислар билан улушларни бериш (олди-сотди, бошқа шахсга бериш) шартномаларини тузиши лозим. Агар шахс харид қилаётган улуш МЧЖ устав фондининг 35 фоизидан ортиқ бўлса, харидор монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларидан уни харид қилишга рухсатнома олиши лозим. Бунинг учун Хўжалик юритувчи субъектнинг 35 фоиздан ортиқ акциялари, улушларини олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага (Монополиядан чиқариш давлат қўмитасининг АВ томонидан 2009 йил 5 февралда 1896-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ монополиядан чиқариш органига илтимоснома билан мурожаат қилиш лозим.

3

Мен ўз бизнесимни ташкил қилишни: хориждан товар (чойшаб-ёстиқ жилдлари, пахмоқ сочиқлар ва ҳоказо) сотиб олиб, уни буюм бозоридаги дўконда сотишни (дўконни ижарага оламан) режалаштиряпман.

Жисмоний шахсларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш тартибини тушунтириб берсангиз. Қандай ҳужжатларни тайёрлаш керак? Мен қандай солиқларни тўлайман?

Кейин қайта сотиш учун товарлар импорти билан шуғулланиш ниятида бўлган жисмоний шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори билан белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтадилар. Шуни ҳисобга олиш лозимки, мазкур ҳолда рўйхатдан ўтказиш икки босқичда ўтади: аввал жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор, сўнгра эса ташқи иқтисодий алоқалар (ТИА) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Инспекция давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳолда ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин етти кун мобайнида:

тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани;

рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши карточкасини;

муҳр ва штамп тайёрлашга ички ишлар органининг рухсатномаси нусхасини эскизларнинг бир нусхаси билан биргаликда беради.

ДСИдан ҳужжатлар олинганидан кейин тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб 1 ой мобайнида қуйидагиларни амалга ошириш керак:

1) Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) ва божхона органларида ТИА иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш.

Бунинг учун ТИАИСВга қу-йидагилар тақдим этилади:

рўйхатдан ўтиш тўғрисида ариза (паспорт маълумотлари, манзил, алоқа боғлаш телефонлари ва импорт қилинадиган маҳсулотнинг номенклатурасини кўрсатган ҳолда);

рўйхатдан ўтиш йиғими (ЭКИҲнинг бир баравари) тўланганлиги тўғрисида квитанция;

паспорт нусхаси;

давлат рўйхатидан ўтиш гувоҳномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси.

Ижобий қарор қабул қилинган ҳолда ТИАИСВ, импорт қилинадиган маҳсулот номенклатурасини илова қилган ҳолда, амал қилиш муддати 1 йил бўлган рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини беради.

Кейин тадбиркор яшаш жойидаги божхона хизматининг ҳудудий органларида ТИА иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиши керак. Божхона органига, рўйхатдан ўтишга аризадан ташқари, ДСИ ва ТИАИСВда рўйхатдан ўтиш гувоҳномалари нусхалари, шунингдек рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиш карточкаси тақдим этилади. Рўйхатдан ўтказилганликни тасдиқлаш учун божхона органи рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиш карточкасига рўйхатдан ўтказиш штампини қўяди, ДБҚ ҳудудий бошқармалари масъул шахсларининг имзоси қўйилган ҳолда тартиб рақами ва рўйхатдан ўтказиш санасини кўрсатади;

2) рўйхатдан ўтиш жойидаги банкда ҳисобрақам очиш. Банк ҳам рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиш карточкасига тегишли белги қўяди;

3) Назорат-касса машиналарини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ назорат-касса машинасини харид қилиш ва савдо фаолияти амалга оширилаётган жойдаги солиқ органида рўйхатдан ўтказиш. НКМни ДСИда рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва НКМга паспорт тақдим этилади;

4) чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсат олиш. Бунинг учун буюм бозори жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилиб, қуйидагиларни тақдим этиш керак:

реализация қилиш режалаштирилаётган товарлар гуруҳларини кўрсатган ҳолда ариза;

давлат рўйхатидан ўтиш гувоҳномаси нусхаси;

савдо жойи берилганлиги тўғрисида буюм бозори маъмуриятидан маълумотнома (Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 35-банди).

Юқорида санаб ўтилган барча таомиллар бажарилганидан кейин ДСИга рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтишнинг расмийлаштирилган карточкаси тақдим этилади. Ўз навбатида солиқ органи тадбиркорга Импорт операциялари субъектининг ҳисоб картасини беради, у экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига рухсатнома ҳисобланади.

Ноозиқ-овқат товарларининг чакана савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар ойда қуйидагиларни тўлайдилар:

ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида қатъий белгиланган солиқ (Президентнинг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 11-илова).

бир ойда энг кам иш ҳақининг камида бир баравари миқдорида Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари.

Товарлар импорт қилинганида божхона тўловлари тўланади, шу жумладан:

ТИФ ТН бўйича товар коди ва унинг келиб чиқиш мамлакатига боғлиқ ставкалар бўйича божхона божи (Президентнинг 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарорига 1-илова);

Президентнинг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига 12-2-иловага кўра ставкалар бўйича акциз солиғи (акцизли товар олиб кирилганида);

20%лик ставка бўйича импорт қилинадиган товарларга доир ҚҚС;

0,2%лик ставка бўйича, бироқ ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда товарнинг божхона расмийлаштируви учун йиғим.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, савдони амалга оширувчи тадбиркорлар, Солиқ кодексининг 374-моддасига кўра, фаолиятни амалга ошириш давомида ҳисобот, шу жумладан Даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари ҳамда Товар чеклари дафтарини юритишлари керак.

Ҳисоботларнинг шакллари МВ ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 2008 йил 21 январда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4

Мен интернет дўконни расмийлаштириш ва уни ишга тушириш тўғрисидаги ахборотдан тўлиқроқ хабардор бўлмоқчи эдим.

Республикамизда уни қандай очса бўлади, у оддий дўкондек очиладими? Бунинг учун якка тартибдаги тадбиркор бўлиш кифоями ёки яхшиси фирма очган маъқулми?

Товарларга электрон тўлов тизимлари воситасида ҳақ тўлаш деярли ривожланмагани ва интернет-дўконингиз мижозлари товарлар учун бевосита сайтдан, масалан, Webmoney орқали ёки ўзларининг банк аккаунтида ҳисоб-китоб қила олмасликларини инобатга олишингиз лозим. Шу тариқа, интернет-дўконингиз сизнинг товарларингиз ва уларнинг нархлари каталоги жойлаштирилган Интернет тармоғидаги сайтдан бошқа нарса бўлмайди. Бўлғуси харидорларингиз ўзларига керак бўлган товарни танлагач, офисингизга уни харид қилиш учун келишлари, нақд пул билан ёки тўлов терминалингиз бўлса, пластик карточка орқали ҳақини тўлашлари керак бўлади. Юридик шахслар эса нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан тўловни амалга оширадилар. Шунингдек сиз етказиб бериш хизматини ташкил этиб, товарларни бевосита мижозларга қўшимча ҳақ эвазига элтиб беришингиз мумкин. Интернет-дўкон очиш ва электрон тижорат билан шуғулланишдан аввал қуйидаги қонун ҳужжатларини ўрганиб чиқишингизни тавсия этамиз:

"Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун (2004 йил 29 апрелдаги 613-II сон);

Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (2007 йил 30 январдаги 21-сон);

Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (2007 йил 12 июндаги 120-сон);

Электрон шаклдаги контрактлар ва электрон тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа намунавий шаклларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом (ТИАИСВ, ДБҚ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2007 йил 21 ноябрда 1740-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

"Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонуннинг (бундан буён - Қонун) 3-моддасига биноан, ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир. Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг иштирокчиларига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан қўшимча талаблар ёки чеклашлар белгиланиши учун асос бўла олмайди (Қонун 5-моддасининг иккинчи қисми).

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, хусусан, Интернет тармоғи орқали савдо қилиш учун қонунчиликка биноан якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ёки юридик шахсни ташкил этиш, масалан, масъулияти чекланган жамият ёхуд хусусий корхона ташкил этиш лозим.

Савдони нақд пулда амалга ошириш учун сиз назорат-касса машинаси олишингиз ва сиз тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларида уни рўйхатдан ўтказишингиз лозим. Шунингдек, сиз дўконингизда тўлов терминали ўрнатиб, товарлар учун тўловни пластик тўлов карточкалари воситасида қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун сизга хизмат кўрсатаётган банкка ёзма тарзда мурожаат қилишингиз лозим бўлади. Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига биноан, тижорат банклари тўлов терминалини ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тўлов терминалларини ажратади. Савдо объектларининг ўзларида мавжуд бўлган тўлов терминалига дастурий таъминотни ўрнатиш юзасидан қилинган мурожаатлар бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади.

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06
Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x