Тошкент
2016-12-19
Корея савдо ва инвестицияларни ривожлантириш агентлиги (КОТРА) билан ҳамкорликда ташкил этиладиган тақдимот-каталогли кўргазма
2016 йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Жанубий Корея Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонаси қошидаги Корея савдо ва инвестицияларни ривожлантириш агентлиги (КОТРА) томонидан тақдимот-каталогли кўргазма бўлиб ўтади. Ушбу тақдимотларда метални қайта ишлаш, пластик маҳсулот, электр қуввати учун кабель, авто эҳтиёт қисмлар, симкарта, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган махсус машиналар ва уларни қайта ишлаш ускуналари бўйича корея корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилади. Бундан ташқари, тадбир доирасида Жанубий Корея Республикасида 2017 йилда бўлиб ўтадиган кўргазмалар ҳақида маълумотлар берилади. Тадбирда иштирок этишга оид батафсил маълумот учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Бизесни ривожлантириш маркази” мутахассиси О.Бурановга (+998 97 710-90-53) телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.