Қўқон шахри, Худоёрхон саройи
2019-09-11
Халқаро ҳунармандчилик фестивали
10–15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади. Тадбир давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда. Дастурга кўра, Ўрда майдонида фестивалнинг расмий очилиш ва ёпилиш маросимлари, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси ҳамда халқ сайллари, қўғирчоқбозлик, дорбозлар ва фольклор жамоалари, вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойишлари, ош танловлари ўтказилади. Халқаро фестивал Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳар икки йилда бир марта Қўқон шаҳрида ўтказилади.
Тадбирлар дастури:
Ўтказилиш жойи:
Қўқон шахри, Худоёрхон саройи
2019-09-11:
Бошланиш санаси
2019-09-15:
Тугатиш санаси