Электрон аъзолик гувоҳномалар бериш тизими жорий қилинди.
2018-йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси томонидан Палата аъзоларига электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилди.
Ушбу электрон гувоҳномада Палата аъзосининг юридик номи, ташкилий-хуқуқий шакли, шунингдек Палата аъзосининг солиқ тўловчининг индетификацион рақами (СТИР), гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрстатилган. Бундай тизимни жорий этишдан мақсад Палата аъзоларига янада қулайлик яратиш ва электрон шаклда гувохномаларни юбориш орқали уларнинг вақтини тежашдан иборат. Шу билан бирга, гувохномани қалбакилаштиришга йўл қўймаслик мақсадида гувоҳномани текширишнинг 3 хил кўриниши акс эттирилган:
- QR-код;
- Палатанинг расмий веб-сайтига ҳавола;
- Палатанинг кол-центр рақами (телефон орқали аъзоликни аниқлаш мақсадида)
Ушбу электрон тизимнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:
- Палата аъзолариниг вақтини тежаш, чекка ҳудудларда жойлашган корхона ва компания вакилига (тадбиркорлик субъектларига) гувохномани топшириш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш;
- Гувохномани олиш муддатини қисқартириш;
- Палата аъзоларининг юридик номи, ташкилий ҳуқуқий шакли, Палатага аъзолик муддати, гувоҳнома сонини ва бошқа маълумотларни Палатанинг электрон базасидан текшириш имкониятини яратиш.
Шу ўринда қайд этиш лозим, гувохноманинг янги электрон кўриниши биринчи навбатда Палата аъзолигига эндигина кўшилган тадбиркорларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган Палата аъзоларига берилади сўнгра босқичма-босқич барча Палата аъзолари гувохномалари электрон шаклга ўзгартирилади
ЎзССП Ахборот хизмати
16.03.2018
16:37