Марказий Осиё давлатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини диверсификациялаш бўйича истиқболли бозорлар таҳлили
Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг «Марказий Осиёда савдо тартиботларини соддалаштириш» лойиҳаси томонидан Марказий Осиё давлатлари маҳслотларининг ташқи бозорларга киришларини осонлаштириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш мақсадида истиқболли қишлоқ хўжалиги маҳслотларини экспортини диверсификация қилиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, унга кўра янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, қуруқ мева, ёнғоқ, дуккакли дон маҳсулотлари ва гўшт маҳсулотлари бўйича таҳлиллар амалга оширилган.
Мазкур тадқиқот асосида Германия, Хитой, БАА ва бошқа мақсадли хорижий бозорларга маҳслотларни экспорт қилишнинг талаблари, шунингдек, амалдаги қонунчилик табалари, бозордаги мавжуд ҳолат савдо тармоқлари, рақҳобат муҳити бозордаги талаб ва истеъмолчиларнинг хохиш-истаклари чуқур ўрганиб чиқилган.
Экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш бўйича мавжуд муаммолар ўрганилган ва уларнинг асосида аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилган.
Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва "Euromonitor International" компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида 2018 йил 16 январь куни, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбати давомида ўтказилган тадқиқот натижаларини қуйидаги саҳифадан юклаб олишингиз мумкин.
Тадқиқот натижалари:
Гўшт махсулотлари Мева-сабзавот махсулотлари Куруқ мевалар
27.03.2018
13:06