АГРОКОМП ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СЕМИНАР 4-8 июнь, 2018й.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси қошидаги FORMAPER агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг савдо ва саноат корхоналари уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг техник кўмагида 2017-2019 йиллар давомида “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширилаётганини маълум килади.
Ушбу лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида амалга оширилмоқда: Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри.
Лойиҳадан кўзланган мақсад:
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қишлоқ хўжалиги корхоналарини самарали қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларни сифат жиҳатдан янги рақобатбардошлик даражасига олиб чиқиш мақсадида профессионал мутахассислар тармоғини яратиш ва мустаҳкамлаш.
Ушбу муносабат билан, 2018 йилнинг 4-8 июнь кунлари “Le Grand Plazа” меҳмонхонасининг (Тошкент шаҳар, Ўзбекистон овози кўчаси, 2) “Le Grand Plazа” конференц-залида ушбу лойиҳа доирасида ташкил этиладиган навбатдаги 5 кунлик семинар бўлиб ўтади. Семинар Италиялик халқаро тренер Rita Bonucchi томонидан олиб борилади.
Ушбу семинар-тренингда қуйидаги ташкилот ва корхоналарнинг мутахассислари таклиф этилади:
- Бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар;
- Агросаноат ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг уюшмалари;
- Ушбу соҳада хизмат кўрсатаётган консалтинг корхоналари;
- Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасининг бизнес маслаҳатчилари:
Шу билан бир қаторда таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа доирасида 3 йил давомида бир қатор семинарлар, Европа Иттифоқи мамлакатларида юқорида санаб ўтилган мақсадли гуруҳлар учун амалиётлар ўтказилиши белгиланган.
Семинарда иштирок этиш бепул!
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан (хар бири ҳудуддан 6 нафар) иштирокчилар учун семинар-тренингда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.
Семинарда иштирок этиш қизиқишини билдирганлар семинар-тренинг антекасини тўлдириб, 2018 йилнинг 29 май кунига қадар dadakhon.jumaniyazov@gmail.com, sh.turgunbayev@chamber.uz электрон манзилларига юборишлари сўралади.
Иштирокчилар сони чекланган, иштирокчиларнинг якуний рўйҳати Савдо-саноат палатаси томонидан лойиҳа талабларига мос равишда шакллантирилади.
Анкетани юклаб олиш
Дастур билан танишиш (инглиз тилида)
ЎзССП Матбуот хизмати
22.05.2018
17:02