Италия-Ўзбeкистон Бизнес-Форумида қатнашиш истагида бўлган тадбиркорлар диққатига
Форум “The European House – Ambrosetti” гуруҳи томонидан Италиянинг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Италиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси кўмагида, Италия савдо агентлиги (ICE), “Италия-Ўзбекистон” Савдо-саноат палатаси ҳамда Италия саноатчилар Конфедерациясининг (Confindustria) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Мазкур Форумга жорий йилнинг 11 декабрдан старт берилади.
Ташкилотчилар томонидан ушбу тадбирга бағишланган маҳсус веб-саҳифа яратилган www.iubf20.ambrosetti.eu.
Веб-саҳифада Форум ҳақида батафсил маълумотлар, Ўзбекистон ва Италия иқтисодиётининг тақдимоти, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, ушбу тадбирда иштирок этишнинг ташкилий ва амалий жиҳатлари акс эттирилган.
Форумда иштирок этиш ниятида бўлганлар қўйидаги ҳаволалар орқали платформадан фодаланиш тартиби билан танишиб чиқишлари мумкин.(тақдимотлар ингил тилида
Бизнес тармоғини бошқариш платформаси учун ҳавола
Профилни бошқариш ва сессияларда қатнашиш қўлланмаси учун ҳавола
Платформага кириш учун қўлланмаси учун ҳавола
09.12.2020
15:54