Кун.уз нинг “Реклама тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси: тадбиркорларнинг бўйнига арқон, оёғига кишанми?” мақоласига муносабат
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатлардан фойдаланиб, Палата томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, тегишли хулосалар бериб келинмоқда.
Хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Реклама тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳам 2019 йил 10 июнь куни Палатага киритилган. Ушбу лойиҳа бўйича тадбиркорларнинг ҳам фикрларини инобатга олган ҳолда, Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган бўлиб, Палатанинг 2019 йил 27 июндаги 427нпа-сонли Хулоса берилган.
Шу билан бирга, реклама соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг Палатага келиб тушган мурожаатларига кўра, реклама, шу жумладан ташқи реклама соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари бўйича 2020 йил 14 февраль куни тадбиркорлик субъектлари иштирокида Палата ҳузуридаги ҳуқуқий масалалар бўйича Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда, Кенгаш йиғилишининг қарори тегишли ваколатли давлат органларига юборилган.
ССП Ахборот хизмати
07.07.2021
20:11