Савдо-саноат палатасида Япония компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди
2022 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Япония ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул вакиллари ҳамда Япониянинг кичик молия ташкилотлари, меҳмонхона, ресторан, электротехника, косметика, консалтинг ва логистика йўналишидаги компаниялар иштирок этдилар.
Япония томони республикамизда бизнес фаолиятини йўлга қўйиш истаги юқори эканлигини, ҳамда юртимизда хорижий инвестор ва компаниялар учун яратилган имкониятлар япон компанияларини юртимизга қизиқишини янада ошираётганлигини билдирди.
Ўз навбатида Палата масъул ходими Ғ.Усмонов Япониянинг фармацевтика, электротехника, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, тўқимачилик саноати компанияларининг ишлаб чиқариш занжирига Ўзбекистон компанияларини жалб этиш масалаларини муҳокама қилди.
Бунда Ўзбекистонда япон компанияларини мазкур тармоқлар бўйича инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ва республикамиздан экспортбоп маҳсулотларни Япониянинг етакчи компаниялари ишлаб чиқариш занжирига уланган ҳолда Осиё давлатларига экспорт қилиш таклиф этилди.
Учрашув якунида Япония томони билан фармацевтика, электротехника, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва бошқа йўналишларда келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
15.04.2022
16:26