Коррупцияга қарши курашиш Хартияси бўйича Махсус комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди .
Жорий йилнинг 13 май куни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов раҳбарлигида Палата ҳузурида ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш тўғрисидаги билдиришномаларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Махсус комиссияда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан вакиллар иштирок этди.
“Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, комиссия томонидан йиғилиш куни тўғрисида билдиришнома муаллифларига олдиндан хабар берилди ва уларнинг хоҳишига кўра иштироки таъминланди.
Хусусан, комиссия йиғилишида “Memorial Architectural Project” МЧЖ, “LAWYER 24” МЧЖ ва “ALLES SAG‘LIK GROUP” МЧЖ вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда 31 нафар тадбиркорлик субъектларининг Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш тўғрисидаги билдиришномалари ва илова қилинган ҳужжатлар, комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилди ҳамда Хартиясига қўшилиш тўғрисидаги билдиришномаларни қаноатлантириш ҳақида қарор бир овоздан қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига қўшилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати.
13.05.2022
19:22