Озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш соҳасида ресурсларни тежаш
Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида моддий ва энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усулларини технологик жараёнларга жорий этиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар таннархини пасайтириш масалаларига, шу жумладан саноат чиқиндиларини утилизация қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда қандолатчилик ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатувчи кичик бизнес субъектлари вакиллари иштирок этди.
Австрия тадқиқот ва таълим маркази (AREC) катта техник эксперти Кристиан Ангербауер тадбиркорлар учун тақдимот ўтказди.
Мазкур ўқув семинари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Қишлоқ-озиқ-овқат саноатида ресурс самарадорлиги” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилди.
ССП Матбуот хизмати
31.07.2023
11:34