• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Экспертлар томонидан медиация қонун лойиҳаси муҳока этилди

    Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бизнес фаолиятидаги баҳсларни суддан аввал тартибга солинишини ривожлантириш масалаларини тартибга солиш учун масъул давлат органлари, шунингдек, тегишли илмий, ўқув муассасаларининг вакиллари ва адвокатлар иштирокида “Медиация тўғрисида”ги қонун лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида Эксперт кенгаши мажлиси ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ-4850 сонли Фармони билан тасдиқланган Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя этилиши кафолатларини кучайтиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 30-бандини ижро этиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан “Медиация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, у фуқаролик ва хўжалик баҳсларини суддан ташқарида тартибга солишга оид асосий тушунчалар, мақсадлар, вазифалар, мехназимларни белгилаб беради.

    Қайд этиш керакки, ушбу қонун Ўзбекистон Республикасида медиация тартиб-тамойилини жорий этиш, шериклик ишбилармон муносабатларни ривожлантириш ва ишбилармон алишув этикасини шакллантириш, ижтимоий муносабатларни такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Қонун ёрдамида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари, жумладан, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, меҳнат ва оила муносабатлари туфайли юзага келадиган баҳсларга нисбатан медиация тартиб-тамойилларини қўллаш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.

    Медиация мақсадлари қуйидагилар:

    1) медиациянинг икки томонини ҳам қониқтира оладиган баҳсни (низо) ҳал этиш вариантига эришиш;

    2) томонларнинг низолик даражасини камайтириш.

    Медиация – бу келишувга асосланган махфий жараён бўлиб, унда низо томонлари ихтиёрий равишда нейтрал учинчи шахс ёрдамида ечимни ишлаб чиқиш ва баҳсни тартибга солиш имконини берадиган келишув нуқталарини топишга уринади. Яъни, бу масала бўйича ўзи қарор қилмай, балки томонларга низодан ўтишнинг эҳтимолли йўлларини кўрсатиб берадиган воситачи (медиатор) ёрдамида баҳсни муқобил ҳал этиш тартиб-тамойилидир. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, давлат суди ёки ҳакамлик судидан фарқли ўлароқ, медиатор томонларга ҳеч нарсани буюрмайди ва топширмайди. Медиациянинг асосий вазифаси низода ким ҳақ ёки ноҳақлигини аниқлаш эмас, балки томонларни ўзаро келишувга олиб боришдан иборат. Медиация, ўз навбатида, соддалаштирилган тартиб-тамойил туфайли янада кўпроқ ишлар кўриб чиқилишига имкон яратади. У давлат томонидан моддий киримларни талаб этмайди, чунки томонларнинг ўзи тартиб-тамойилни молиялаштиради. У кўриб чиқиш муддатини қисқартириш имконини беради, чунки медиация регламентга солинган текширув доираси билан чекланмаган. Судга мурожаат қилганда томонлар баҳсни ечиш бўйича ваколатларни унга топширади. Одатда, суд бир томоннинг фойдасига қарор чиқаради, иккинчи томон эса бунга рози бўлмаслиги мумкин. Медиациянинг мақсади иккала томонни ҳам қониқтира оладиган муросали ечим топишдан иборат. Медиация – бу ёпиқ жараён, чунки томонлар тартиб-тамойилнинг махфийлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

    Натижада судлар фуқаролик ва хўжалик ишларининг катта қисмидан озод бўлишлари мумкин. Бу ҳолат улар учун янада мураккаб ишлар билан шуғулланиш имконини беради. Ўз навбатида, томонлар баҳслар кўриб чиқилиши бўйича салмоқли моддий чиқимлар ва узоқ вақтни талаб этмайдиган самарали механизмга эга бўладилар.

    Ҳозирда медиация жаҳонда баҳсларни ҳал этишнинг энг кенг тарқалган муқобил йўли ҳисобланади. Медиация тартиб-тамойилининг муваффақияти даражаси ўта юқори: жаҳондаги медиацияга топширилган барча баҳсларнинг 75-80 фоизи келишувга эришиш билан якунланади. Халқаро амалиётда медиациянинг кўп моделлари мавжуд. Аниқ мамлакатга қараб медиацияни ўтказиш шакллари ва тартиби фарқ қилсада, медиациянинг асосий тамойиллари ўзгармайди. Бу тамойиллар: ихтиёрийлик, томонлар тенглиги, медиатор нейтраллиги ва махфийлик.

    Эксперт кенгаши иштирокчилари ўз нутқларида қайд этганидек, Ўзбекистондаги суд амалиёти учун баҳсларни ҳал этишда медиациянинг бир нечта шаклини қўллаш янада мақсадга мувофиқ бўлади (суддан аввалги, суддан ташқари ва суд медацияси). Жумладан:

    – суддан аввалги медацияни хўжалик жараёнида мавжуд баҳсларни ҳал этишнинг шикоятли тартиби доирасида ривожлантириш таклиф этилади. Баҳсни ҳал этишнинг мазкур шаклини фуқаролик-процессуал қонунчилигига жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас;

    - суддан ташқари медация ишбилармонлик айланмасида қўлланиши ва томонлар ундан суд тортишувлари доирасидан ташқаридан фақат ихтиёрий равишда фойдаланишлари керак. Баҳслар ҳал этилишининг мазкур шаклини қўллаш учун контрагентлар шунчаки шартномаларда юзага келган баҳсни мустақил воситачи (медиатор)нинг хизматидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш тўғрисидаги шартларни кўрсатиб ўтиши, ёки шартномада бундай банд бўлмаган тақдирда, баҳс юзага келганидан сўнг медиация ўтказишга оид қўшимча шартнома имзоланиши керак. Бундан ташқари, медиациянинг суддан ташқари шакли ҳакаслик судларида ҳам қўлланиши мумкин бўлиб, бунда ҳакамлик судьяст томонларга медиатор хизматларидан фойдаланишни таклиф этиши мумкин.

    Умуман олганда медиациянинг мазкур шакли фуқаролик ва хўжалик процессуал қонунчилигидан мустақил равишда ривожланиши керак ва кўп ҳолатда хўжалик субъектларининг ҳуқуқий онглилик ва тадбиркорлик этикасини оширишга боғлиқ.

    - суд медиацияси. Баҳсларни ҳал этишнинг мазкур шаклини фуқаролик ва хўжалик жараёнларига ушбу институтни фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал қонунчиликларига жорий этиш орқали ривожлантириш таклиф этилади. Бунда, воситачилик ёрдамида баҳснинг ҳал этилиши шикоят суд томонидан кўриб чиқилиши учун қабул қилинганда, яъни ишни суд текширувига тайёрлаш даврида амалга оширилиши мумкин. Суд медиацияси баҳсларнинг алоҳида тоифалари бўйича мажбурий тартибда қўлланиши, бошқа ишлар бўйича эса – томонларнинг ўзаро розилиги билан суд ташаббуси билан қўлланиши керак.

    ЎзССП Матбуот хизмати

    11.11.2016

    16:35

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06