Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Германияга бир ой давомида бўлиб ўтадиган стажировка учун номзодлар қабул қилишни эълон қилади.
Стажировка йўналиши:
«Умумий иқтисодий ҳамкорлик».
Стажировка инглиз ва рус тилларида олиб борилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 1-январдан 1-февралгача.
Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
- Иштирокчи анкетаси (1 нусхада);
- Иш жойидан маълумотнома;
- Паспорт нусхаси;
- Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
- ССПга аъзолик ҳақидаги шартнома нусхаси;
- Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
- Тижорат банкидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома.
Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш харажатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2019 йил, февраль - март) мажбурий курс бўйича ўқиш харажатлари, Германияга бориш-қайтиш учун авиа чипта ва у ерда овқатланиш харажатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади.
Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган асосий талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолиги;
- Номзоднинг охирги 2 йилдан кам бўлмаган, ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси мавжудлиги;
- Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмаслиги;
- Олий маълумотга эгалиги;
- Инглиз тилини ёки рус тилини мукаммал билиши.
Муҳим!
- Саралаш суҳбатида фақат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин;
- Интервью инглиз ва рус тилларида ўтказилади (инглиз тили устувор саналади);
- Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкеталар www.chamber.uz сайтидан юклаб олиниши мумкин) бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қогозга чиқарилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4;
- Тўлдирилган анкета ва паспортни электрон кўринишда тақдим этиш талаб қилинади (sh.turgunbayev@chamber.uz).
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 78) 150-60-06 (Ш.Тургунбаев, бош мутахассис) ҳамда www.chamber.uz.
Сўровномани (рус тилида) юклаб олиш
Лойиҳа ҳақида маълумотни (рус тилида) юклаб олиш
Қўлланмани (рус тилида) юклаб олиш
Ўз ССП Ахборот хизмати
04.01.2019
09:30